Ўз боласини ўлдирган она қандай муҳитда туғилган, улғайган ва яшаётган эди?
16 апрел 2018, 13:54 10654 кўрилди

alt

Аввалроқ маҳаллий ОАВда ўз боласини бўғиб ўлдирган андижонлик аёл ҳақида хабарлар тарқалганди. ЎзЛиДеП вакили Андижон вилояти Қўрғонтепа туманининг Маъмуробод ва Норбўта маҳаллаларига бориб, асл вазиятни — қотил она Саида туғилиб-ўсган муҳитни ўрганишга уринди.

Маълум бўлишича, Саида Тиллаволдиеванинг отаси кўп йиллардан буён Россияда ишлаб юрган, онаси фарзандлар тарбиясига бефарқ бўлган. Саида мактабда ўқиб юрган вақтидаёқ ўғирлик қилишни бошлаган, 7-синфлигида яқинларининг рухсатисиз қўшни вилоятга айлангани бориб келган.

Турмуш қурганидан сўнг ҳам ўғирлик қилишда давом этаверган, энди у меҳмонга келган қариндошларни тунаган. Фарзандли бўлгач эса оилавий низо сабабли 2 ойлик чақалоғини ўлдиришга уринган, лекин бунинг уддасидан чиқа олмаган. Боласи олти ойлик бўлганида унинг бешигини ёқиб, ўғлини қўлига олиб отасиникига кетиб қолган. Икки йил ўтиб, қиз фарзандли бўлган. Лекин қизчаси беш ойлик бўлганида тўсатдан иситма қилиб, вафот этган. Дафн маросимлари тугагач, яна ота уйига қайтиб кетган.

2 апрель куни эса у уч ёшли ўғлини бўғиб ўлдирган ва ўзи ишлаш учун Тошкентга кетган. Тезкор тадбирдар давомида Саида 3 апрель куни қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама