Гулнора Каримованинг уйидан қимматбаҳо соатлари ва заргарлик буюмлари топилган

окт 12 / 2018

 

– Унинг Женевадаги уйида тинтув ўтказилди

– Тинтув вақтида қиймати 38 млн Швейцария франкига тенг қимматликлар топилган

alt

Гулнора Каримованинг Женевадаги уйида ўтказилган тинтувлар вақтида қиймати 38 миллион Швейцария франкига тенг соатлар ва заргарлик буюмлари топилган. Бу ҳақда Швецариянинг Tages-Anzeiger нашри хабар қилди.

2008 йилда Гулнора Каримова БМТ ва Женева шаҳрида бошқа халқаро ташкилотларда доимий вакили лавозимига тайинланганди.

Бироқ 2013 йилда дипломатик дахлсизлигидан маҳрум этилди. Мамлакат прокуратураси томонидан жиноий ишлар қўзғатилиб, унинг ҳисобида бўлган 800 миллион франк маблағни музлатиб қўйилганди.

2015 йил август ойида Ўзбекистонда Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Октябрь ойи бошида Гулнора Каримовага ноқонуний активларини мусодара қилиши истаги ҳақида Буюк Британия ҳукумати маълум қилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *