Гулнора Каримованинг адвокати музлатилган пуллар Ўзбекистонга қайтарилишидан норози

июн 22 / 2018
alt
 
Яқинда Швейцария прокуратураси Гулнора Каримованинг музлатиб қўйилган пулларини Ўзбекистонга қайтариш ниятида экани хусусида хабар берган эдик. 
 
Sputnik'нинг маълум қилишича, Гулнора Каримованинг адвокати Швейцария банкларида музлатиб қўйилган 700 миллион Швейцария франк (800 миллион доллар) миқдоридаги маблағни Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича норозилик шикоятини киритмоқчи. 
 
Ҳимоячи Грегуар Манжа процедура бўйича маблағларни мусодара қилинишига қаршилигини билдириб, бу борада Федерал жиноят судига мурожаат қилмоқчи.
 
Яқинда ОАВлар Берн ҳукумати имкон қадар Тошкентга тезроқ пулларни қайтаришга манфаатдорлиги ҳақида хабар берилганди. NZZ am Sontag газетаси қайд этишича, май ойида Швейцария прокурорлари Женева ва Цюрихдаги банклардаги Гулнора Каримова ҳисобида бўлган маблағларни Ўзбекистонга репатриация қилиш тўғрисида буйруқ берган.
 
Адвокатнинг сўзларига кўра, олтита айбланувчининг иккитасини тан олиш асосида мусодара қилиш жиноят ишининг норасмий бўлишига тенглаштирилади ва ҳимоя остида бўлган мижознинг адолатли судловга бўлган ҳуқуқларини бузади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *