Ўқитувчи ва шифокорларни ободонлаштириш ишларига жалб этишни тақиқлаш бўйича ҳукумат қарори ишлаб чиқилади
17 апрел 2018, 15:55 1173 кўрилди

alt

Ўзбекистонда аҳолини айниқса, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этишни қатъий тақиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 17 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Комил Алламжонов маълум қилди.

Ушбу қарорда жойлардаги ободонлаштириш хизматлари фаолиятини кенгайтириш, уларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисидаги чора-тадбирлар ҳам акс этади. Бунда хорижий давлатларнинг бу борадаги тажрибаси инобатга олинади.

Фуқароларни жамоат ишларига мажбурлаш ҳолатлари шундан кейин ҳам қайтарилса, Президент таъкидланагидек, жазо қаттиқ бўлади, жумладан, жиноий жавбогарликкача бўлган чоралар кўрилади, деди Комил Алламжонов. 

Шунингдек, Президент ташрифи арафасида Қашқадарёда йўл бўйида ясалган сохта иссиқхоналар, Жиззахдаги тиббиёт муассасасида эски жиҳозлар ўрнатилгани ва касалларни онлайн рўйхатга олиш дастури ишламаслиги каби ҳолатлар прокуратура органлари томонидан текширилади. 

Яна шу каби кўзбўямачилик ҳолатлари такрорланишини олдини олиш мақсадида доимий ва қатъий назорат ўрнатилади. Кўзбўямачиликка йўл қўйган ёки бунинг олдини олмаган раҳбарлар қаттиқ жазоланади.

Брифинг якунида қайд этилишича, давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси, айбдорларнинг жазоланганлиги ҳақида ОАВ, жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги медиамарказ орқали хабарлар бериб борилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама