Гугурт қутисига яширилган оғу

ноя 19 / 2017

alt

Жамият тараққий этиб, дунё глобаллашув жараёнини бошдан кечираётган бир паллада, инсон имкониятларига дахл қилувчи, умрни кемирувчи айрим иллатларнинг тобора бўй чўзишга интилиши ҳар бир замондошимиз ногоҳ ва ҳушёр бўлишга ундамоқда. Ана шундай иллатлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Ушбу иллат таъсирида юзлаб оилалар азият чекмоқда, ногирон фарзандлар дунёга келмоқда, қотилликлар, хунрезликлар юз бермоқда. Энг ачинарлиси эса айрим юртдошларимизнинг ҳам бу заҳри қотил домига билиб-билмай тушиб қолаётганидир.

Юртимизда мустақиллик йилларида гиёҳвандлик жиноятларига қарши кураш чоралари кескин кучайтирилиб, кенг кўламда профилактик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир давомида 1964 йилда туғилган фуқаро О.К. фуқаро П.Р.га 40 дона гугурт қутисига қуритиб жойланган, жами оғирлиги 745 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *