Grand Mir меҳмонхонаси олдидаги соатли минора олиб ташланди

июл 24 / 2018

alt

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Артикходжаевнинг топшириғи билан пойтахтнинг Grand Mir (собиқ «Россия») меҳмонхонаси олдидаги чорраҳа ўртасига ўрнатилган соатли минора олиб ташланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилади.
 
alt
 
Шаҳар марказида ушбу миноранинг пайдо бўлиши ижтимий тармоқларда турли норозиликларни келтириб чиқарганди. Фойдаланувчилардан бирининг ёзишича, бу минора АҚШдаги «11 сентябрь воқеалари» қурбонлари хотирасига ишланган соат миноранинг кўчирмаси экан. Тошкентдаги минорада ҳам «Time to remember» ёзувининг борлиги объект дизайни кўчирилганини тасдиқлайди. 
 
alt

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
 
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *