GM Uzbekistan'нинг янги автомобили бакида 10 литргача бензин бўлиши кераклиги маълум қилинди

авг 08 / 2018

alt

GM Uzbekistan янги автомобилнинг бакида қанча миқдорда  бензин бўлиши лозим? Компания томонидан ушбу саволга қуйидагича жавоб қайтарилди.

Автомобиль бакидаги бензин миқдори моделга боғлиқ.

Хусусан, мисол учун, Nexia R3, Cobalt ва Gentra’да (J200) 10 литр бўлиши керак. Spark’да (M300) 8 литр, Matiz (M150) ҳамда Damas’да (B150) - 7 литрдан бўлиши лозим.

Июль ойи охирида ўтган пресс-клуб сессиясида автосалондан янги сотиб олинган автомобиль бакидаги ёнилғи ҳатто энг яқин АЁҚШгача боришга ҳам етмаслиги танқид остига олинган эди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *