GM Uzbekistan автомобиллари нархи ошиши кутилмоқда

июл 28 / 2018

alt

GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошади. Бу ҳақда "Халқ сўзи Online" "Ўзавтосаноат"даги манбага таъяниб маълум қилмоқда.

Қайд қилинишича, янги нархлар янги ҳафтадан жорий қилиниши кутилмоқда.

"Ҳозирча аниқ миқдор маълум эмас. Лекин нархлардаги ўзгариш 10-12 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда", дейди манба.

Бундан бир кун олдин компаниянинг Россия бозори учун чиқариладиган Ravon бренди автомобилларининг учтасида нархлар оширилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *