GM Uzbekistan 1 августдан автомобиллар нархини оширмайди

авг 01 / 2018

alt

«Ўзавтосаноат» компаниясининг расмий сайтида GM Uzbekistan автомобиллари нархи оширилмаслиги маълум қилинди.

«1 августдан GM Uzbekistan автомобиллари нархи оширилмайди», – дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Халқаро пресс-клубда ўтган йиғилишда компания раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан нархлар ўртача 14%га оширилишини хабар қилганди.

Ушбу масала мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда ҳар томонлама ўрганиб чиқилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган нархлар рўйхати ишончли эмас, дея таъкидлайди компания. 

Lion Motors Angren автосалонидан UZ24'га маълум қилишларича, автомобилларнинг янги нархлари тасдиқланган прайс-лист ҳозирча уларга берилмаган, 2 ёки 3 август кунлари етказилиши айтилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *