Гидротехника иншоотларини лойиҳалашда инновацион технологиялардан фойдаланилади

авг 10 / 2018

alt

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ, “Гидролойиҳа” АЖ мутахассислари ва Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети (МДМТҚУ) вакиллари билан биргаликда "Гидротехника иншоатларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг инновацион технологияларини қўллаш бўйича" халқаро илмий-техникавий анжумани бўлиб ўтди.

Унда етакчи мутахассислар “Ўзбекгидроэнерго” АЖ кўмагида ўтказилаётган тадқиқотлар тажрибаси билан ўртоқлашади. Шунингдек, қатнашчилар ўз ишланмалари натижалари тўғрисида маълумот беришди.

Тадбир қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилди:

- гидротехник объектларни лойиҳалашда BIM-технологияларни қўллаш, МДМТҚУ томонидан“Гидролойиҳа” АЖ мутахассисларини ўқитиш, “Гидролойиҳа” АЖ мутахассисларини ўқитиш учун МДМТҚУ мутахассисларини Тошкент шаҳрига таклиф қилиш,

- лаборатория тадқиқотларини ташкиллаштириш, фойдаланиш, лойиҳалаш ва бошқа техник йўналишлар мутахассисларининг қўшимча профессионал таълими (малакасини ошириш, касбий қайта тайёрлаш),                       

- гидротехник иншоотларни лойиҳалашда илғор технологияларни қўллаш бўйича МДМТҚ имкониятлари, автоматлашган деформацион мониторинг тизимидан (АДМТ) фойдаланиш,

- реконструкция қилиш ҳолларида келажакдаги жиҳозларни янада ихчамроқ ва оқилона жойлаштиришни аниқлаш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун конструкцияларнинг бузилиши ва кучсизланиши мумкин бўлган жойларни ойдинлаштириш мақсадида лазерли 3D сканерлаш ва гидротехник қурилишда фойдаланилувчи бетонли аралашмалар ишлаб чиқариш учун энг янги ишланмалар ва уларнинг ечимлари тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Ўтказилган матбуот анжумани сўнгида кадрлар масаласи ва тажриба алмашиниш борасида “Гидролойиҳа” акциядорлик жамияти ва Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети (МДМТҚУ) ўртасида икки томонлама шартнома имзоланди.    
 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *