ФВВ: Қозоғистондаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
03 мая 2018, 11:39 2053 кўрилди

alt

Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 2 май куни соат 02:39ларда Қозоғистон Республикаси Ғарбий-Қозоғистон области, Акжаик тумани, Лбиенск қишлоғи ҳудудидан ўтувчи «Уралск - Атирау» автомобиль йўлида ҳаракатланаётган «МАН» русумли юк автомобили билан «Сетра» русумли автобус (автобусда йўловчилар бўлмаган) тўқнашган, деб хабар қилади ФВВ ахборот хизмати.
 
Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида, қуйидаги 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вафот этган:

1.  Олим Нематов, 1978 й.т. («МАН»русумли, юк автомобиль ҳайдовчиси, яшаган манзили: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Фурқат кўчаси).

2.  Фарид Гафуров, 1975 й.т. («Сетра» русумли автобус ҳайдовчиси, бирламчи маълумотга кўра, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшаган).

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари биргаликда вафот этган фуқаролар бўйича маълумот уларнинг яқин қариндошларига етказилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси билан биргаликда вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш бўйича ташкилий тадбирлар режалаштирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама