ФВВ: Навоийда юз берган автоҳалокатда 7 киши ҳалок бўлди

окт 10 / 2018

– 10 октябрь куни 01:20ларда «Қизилтепа-Кармана» автомобиль йўлида «Нексия-2» русумли машина «ШААНХИ СХ» русумли юк автомобили билан тўқнашган

– «Нексия-2» автомобилида бўлган барча йўловчилар вафот этган

– Улардан 3 таси ёш болалар

alt

Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йил 10 октябрь куни соат 06:20 да олинган маълумотга асосан, шу куни соат 01:20ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа-Кармана» автомобиль йўлининг 188 км да ҳаракатланиб кетаётган «Нексия-2» русумли д/р 85 697 САА автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «ШААНХИ СХ» русумли, д/р 85 442 КАА юк автомобили билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

ЙТҲ натижасида, 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Вафот этган фуқаролар:

Ғафур Рахматов, 1985 й.т. («Нексия» автомобили ҳайдовчиси).

Интизор Жўраева, 1986 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Зарнигор Жўраева, 1991 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Фаёз Шахриёров, 1987 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Асадбек Ғуломов, 2010 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Шохрух Ғуломов, 2013 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Фирдавс Собиров, 2016 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *