Фуқаролар Ўзбекистон ҳудудидан фақат биопаспорт билан чиқишлари мумкин

июл 20 / 2018

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқаросининг эски намунадаги биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати узайтирилиши тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорига изоҳ берди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини олиш ва алмаштиришда фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2018 йил 30 июнь 494-сонли қарорига мувофиқ қуйидаги тартиб ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспорти амал қилиш муддати:

- Ўзбекистон ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар;

- хорижий давлат ҳудудида паспорт амал қилиш муддати ниҳоясига етганига қадар узайтирилди.

Бунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон ҳудудидан фақат биопаспорт билан чиқишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспорти хорижда бўлиб турган фуқаролар учун Ўзбекистон ҳудудига кириш, шу жумладан, учинчи давлатлар ҳудуди орқали транзит билан келиш учун ҳам амал қилиш муддатига қадар ҳақиқий ҳисобланади.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *