Фотолавҳа: Бунёдкор кўчасида очилган йўлўтказгич

авг 10 / 2018

alt

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент шаҳрининг Бунёдкор кўчасидаги янги қуриб битказилган кўприкни келиб кўрди.

Йўлўтказгичда транспортлар 6 та қаторда ҳаракатланади. Шунингдек, бу ерда 124 метрлик иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилган. Ногирон ва кексаларга қулайлик яратиш мақсадида лифт ва эскалатор ўрнатилган. 

Давлат раҳбари бундай иншоотларни қулайлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ақл билан лойиҳалаштириш, уларни сифатли ва замонавий қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади. Ушбу майдон ва кўчаларда одамларга қулайликларни янада ошириш бўйича ўз фикрларини билдирди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *