Фото: Жиззахда ғалласи ўриб олинган майдонларга ўт қўйиб юборилмоқда

июл 11 / 2018

Фототанқид: сомонга ўт кетмоқда, мутасаддилар эса жим

Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги “Самад” фермер хўжалигининг ғалласи ўрилган 14 гектар майдонига ўт қўйиб юборилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

1.JPG

Фермер хўжалиги раҳбари Мансур Холбеков бу ҳолатга ҳеч қандай изоҳ бермаган. Ҳосили йиғиштириб олинган майдонлардаги сомонни ёқиб юбориш ҳудуддаги бошқа хўжаликларда ҳам содир этилган.

“Лазиз-Азизбек” фермер хўжалиги даласининг ёнғиндан кейинги ҳолати. “Женес” фермер хўжалигининг ёнган даласи.

4.JPG

Бундай аянчли манзарани “Сангзор чамани” ва бошқа фермер хўжаликлари далаларида ҳам кўриш мумкин.

“Қаҳрамон Расул ота” фермер хўжалиги даласида “чўпон” йигит раиснинг топшириғи билан далага ўт қўяётган пайтда ўт ўчириш бўлимига хабар қилинган. Натижада ёнғин бартараф этилган.

7.JPG

— Мавсум бошида барча фермер хўжаликлари раҳбарлари бўш қолганмайдонларни ёндирмаслик тўғрисида огоҳлантирилган ва бу ҳақда аризаларҳам олинган, - дейди туман ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи Акром Самиев. — Шунга қарамасдан, ҳудудда 8 марта ғалласи ўрилган майдонга ўт қўйиш ҳолати кузатилди. Ушбу ҳолатлар бўйича чора кўриш учун туман табиатни муҳофаза қилиш инспекциясига хабарнома жўнатилган. 

Туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Раҳматилла Асқаров бу масалада ҳеч қандай чора кўрмагани, чунки ҳудудни айланиб чиқиш учун улови йўқлигини билдирди. Мамлакатимизда ер унумдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда туманда бу аҳволга эътибор берилмаётгани ажабланарли. Бунга туман раҳбарлари, соҳа мутасаддилари нима дер экан?

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *