Фото: Тошкентдаги "Қозоғистон" кинотеатри бузилмоқда
09 июл 2018, 11:09 627 кўрилди

 

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган ва узоқ йиллик тарихга эга, унутилмас хотираларни тақдим этадиган кинотеатр бузилмоқда.

Тошкентдаги €œÒšÐ¾Ð·Ð¾Ò“истон€ кинотеатри бузиб ташланмоқда (Фото)

Ушбу кинотеатрда 7 июль кунидан бошлаб бузиш ишлари олиб борилмоқда.

UzNews манбасининг хабар қилишича, бузиш ишларида 30 га яқин киши ишлаяпти.

Бу ерда ишлаётганларнинг сўзларига кўра, кинотеатр хавфсизлик талабига жавоб бермаслиги ҳамда анча эскириб қолгани учун бузилмоқда.

“Қозоғистон” кинотеатри бузилишига Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан рухсат берилган бўлиб, унинг ўрнида нима қурилиши эса ҳозирча ошкор қилинмади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама