Фото: Термиз шаҳрида 33 метрли арча ўрнатилди
25 декабр 2017, 11:03 1740 кўрилди

alt

Термиз шаҳри марказидаги Болажон боғи ёнида баландлиги 33 метрга тенг бўлган Янги йил арчаси қад ростлади, деб хабар беради ЎзА. 

Хабарда айтилишича, Сурхондарё вилоятида Янги йил байрамини юқори савияда ўтказиш учун пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Маҳалла, кўча ва хиёбонлар, корхона, ташкилот ва муассасалар байрамона безатилиб, ранг-баранг тунги чироқлар ўрнатилди.

alt

Шунингдек, байрамолди ярмаркалари ташкил этилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига таклиф қилинмоқда. Жойларда байрам тадбирларининг тинч-осойишта ва кўтаринки руҳда ўтиши учун ёнғин, йўл-транспорт ва бошқа хавфсизлик чоралари белгилаб олинган.

3.jpg

Термиз шаҳридаги Болажон боғи ёнида ўрнатилган ва байрамона безатилган 33 метрли арча, айниқса, болалар ва ёшларга ўзгача завқ улашмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама