Фото: Сергелида янги қурилган кўп қаватли уйлар ёмғир туфайли сув остида қолди
12 март 2018, 15:01 3645 кўрилди

alt

11 март куни ёғган ёмғирдан кейин пойтахтимизнинг Сергели туманида бунёд этилган кўп қаватли турар жой биносининг атрофини сув босди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларга асосланиб  "Daryo" нашри хабар тарқатди.

Суратда янги қурилган кўп қаватли уйларнинг майдони тўлиқ сув остида қолганини кўриш мумкин.

Интернет фойдаланувчилари бу ҳолатдан ранжиб, сурат остига турли изоҳлар ёзиб қолдиришмоқда.

Улардан бири «Қурувчилар лойиҳамизга кўра ҳовлида бассейн қуришни режалаштиргандик, дея ушбу вазиятдан ҳам чиқиб кетишнинг йўлини топади», — деб ёзса, бошқаси «Озгина ёққан ёмғирга шунчалик бўлиб кетса, жала ёғса нима бўларкан? Бу ерда истиқомат қилувчилар қайиқда қатнайдими?!», — дея кинояли изоҳ қолдирган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон Акрам
  13 март 2018, 10:44
Сиз кашкадарё вилояти Яккабог тумани Мевазор кишлогидаги намунали лойиха асосида курилган уй жойларни келиб куринг
Реклама