Фото: Остонада Ақтўбе фожиаси қурбонлари хотирасига 52 туп дарахт кўчати ўтқазилди
21 мая 2018, 16:12 544 кўрилди

alt

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва «Алтин Орда» бизнес-клуби ташаббуси билан Ақтўбудаги автобус ёнғинида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари хотирасига Остона шаҳрида 52 туп дарахт кўчати ўтқазилди. Бу ҳақда «Казинформ» ахборот агентлиги хабар беради.

В память сгоревших в автобусе граждан Узбекистана высажены 52 дерева в Астане

«Фожиали ҳодиса куни Қозоғистон ҳукумати ва бутун халқ ёрдам берди. Қозоғистондаги мутасадди органлар барча зарур чораларни кўрди. Бугунги тадбир — икки мамлакат ўртасидаги дўстлик алоқаларининг шарофатидир. Биз бу ҳақда ҳалок бўлганларнинг оилаларига айтишимиз шарт», — деди Ўзбекистон элчиси Саидикром Ниёзхўжаев.

В память сгоревших в автобусе граждан Узбекистана высажены 52 дерева в Астане

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Ақтўбеда автобус ёниши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида Тошкент ҳамда Сурхондарё вилоятлари фуқаролари ҳам бор. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама