Фото: «Мовий гумбазлар» ресторани олдидаги хиёбон ободонлаштирилмоқда

мая 23 / 2018

alt

«Мовий гумбазлар» («Голубие купола») ресторани олдидаги хиёбон ободонлаштирилмоқда, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ.

Яккасарой тумани ҳокимияти билан ҳамкорликда 22 май куни ободонлаштириш ишлари бошланди. Ҳудуд чиқиндидан тозаланмоқда, ўтлар текисланмоқда, тротуар плиткаси тузатилмоқда, дренаж тизими тикланмоқда, фавворалар таъмирланмоқда.

Қайд этилишича, яқинда бу ерда пойтахт ИИББ ташаббуси билан туман коллежлари ўқувчилари ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилади.

ФОТО

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *