Фото: Ўзбекистонда биринчи қор ёғди

окт 08 / 2018

 

- 8 октябрь куни тоғли ҳудудларга қор тушди

- Ҳаво ҳарорати +10 даражагача пасайган

alt

Шу кеча кундузда Жиззах вилояти Зомин тумани ва Қашқадарёдаги Китоб довони қор билан қопланди. Биринчи қор суратлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинмоқда.

Тармоқларда қолдирилаётган хабарларда Қамчиқ довонида ҳам бугун эрталаб қор ёғишни бошлагани айтилмоқда.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 9-10 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ва ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даражагача тушади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *