Фото: Чайлами? Йўқ, мактаб. Халқ таълими вазирлиги нима дейди?
15 мая 2018, 12:07 2425 кўрилди

alt

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Оғзикенг қишлоғида 146-умумий ўрта таълим мактабининг филиали мавжуд. Бу ерда 20 нафар бола таҳсил олади. Уларга ҳеч қандай имконият ва шароит яратиб берилмаган, деб ёзади obyektiv.uz.

Хабарга кўра, мазкур «мактаб» қишлоқ аҳли томонидан 2000 йилда ҳашар йўли билан қурилган.

alt

– Ҳар куни 19-20 нафар ҳар хил ёшдаги болага битта синфда дарс ўтишга мажбурман. Айримларига 1 синф дарслигини ўтиб турсам, 4 ёки 5 синф болалари кутиб туришади дейди, – бошланғич синф ўқитувчиси Тўйчи Жуманазаров. Дарсликлар ҳам вақтида етиб келмайди. Баъзан, айрим китобларни йил якунида оламиз.

alt

– Туман халқ таълими бўлими мудираси Назира Абраевага бу ҳолатни билдирганмиз, мактабимизни суратга тушириб, ариза билан мурожаат этганмиз дейди, – қишлоқлик фермер Шукур Ҳайдаров. – 2017 йилда 3 та ариза билан чиқдик, ҳокимиятга мурожаат этдик. Порталга ёздик. Шундан сўнг мутахассислар мактабимизни кўриб, 2018 йилнинг март ойида янги мактаб биносини қуриб берамиз деган ваъдалар беришганди. Натижа йўқ, мактаб қурилиши ҳақида ҳеч қандай ҳужжат ҳам кўрмадим.

Қайд этилишича, туман халқ таълими бўлими мудираси Назира Абраева билан телефон орқали боғланишнинг имкони бўлмаган.  Туман ҳокимлиги эса мазкур ҳолатдан хабари йўқ эканини билдириб, ушбу мурожаатни тубдан ўрганиб чиқишини таъкидлаган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама