Фарғоналик 63 ёшли аёл паспортида "эркак"ка айлантирилди

июн 25 / 2018
Паспортда хатолик: €œÐ°Ñ‘л€Ð½Ð¸ €œÑÑ€ÐºÐ°Ðº€ÐºÐ° айлантиришди
 
Паспортнинг “жинси” деб ёзилган жойида туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси мутасаддиларининг бепарволиги ва эътиборсизлиги сабабли гўё кичик янглишмовчилик юз беради. Жинси “аёл”деб ёзилиши ўрнига “эркак” сўзи кетиб қолади, дея хабар бермоқда ЎзА.
 
Республика ишчи гуруҳи Қўштепа туманидаги “Лойсон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1955 йил 27 майда туғилган Хосиятхон Ҳакимованинг хонадонига кирганида онахон фуқаролик паспорти сабабли жуда ноқулай аҳволга тушганини яширмади. 
 
Унга биометрик фуқаролик паспорти 2017 йил 19 апрелда №АВ 6618042 сонли рақам билан берилган. Янги паспорт олганидан онахон паспортни текширмасдан, уйга шошади. Келини қизиқиш билан унга қарар экан, хатоликни кўриб кулади. 
 
Паспортнинг “жинси” деб ёзилган жойида туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси мутасаддиларининг бепарволиги ва эътиборсизлиги сабабли жинси “аёл”деб ёзилиши ўрнига “эркак” сўзи кетиб қолади. 
 
Яқинда 63 ёшга кирган онахон бир йилдан ортиқ вақт давомида сарсону саргардон бўлди. Паспортимдаги ёзувларни тўғирлаб беринглар, деб эртаси куниёқ қилган мурожаати қачонки янги паспорт олиш учун тўланадиган бож, яъни 65 минг сўм тўловни қайта амалга оширгач бажарилиши айтилди.
 
– Нега ҳужжатни вақтида пухта қилмадингиз? Паспортдаги бундай хатолик туфайли ҳозиргача бирор муаммо туғилмадими? 
 
– Соддалик қилибмиз-да, болам. Кўз қурғур ҳам “зренияси” пасайган, очганим билан ўқий олмайман-да. 3 та фарзандим бор эди. Бир ўғлим 2003 йилда 25 ёшида қазо қилган. Ундан битта неварам ёдгор қолди. Иккинчи фарзандим Собиржон Ҳакимов 44 ёшда эди. Паспорт олаётган кунларим қазо қилиб қолувди. 4 та боласи билан келиним бево қолди. Ҳаражатлар катта бўлиб кетди, болажоним. Яна тўлов қиласизлар, дейишганида пулим бўлмаган эди. Кейин кимлардир жарима ҳам тўлайсиз, деганига қўрқиб бормай юраверибман-да. Муаммо ҳозирча бўлгани йўқ. Пенсиямни вақтида олиб турибман. Илгари мактабда ошпаз бўлиб ишлаганман. Бироз йиғиниб, бу йил Шоҳимардонга дам олишга бормоқчи эдим. Аммо у ерга бориб келганлар чегарадан сизни бу ҳолатда ўтказишмайди, дейишди. Бориб юрманг, қамаб қўйишлари мумкин, деб ҳазилу чин айтишди. Шунга қўрқиб юрибман. Лекин ҳар сафар паспортимни очганимда мени “эркак” деб ёзишибди, дея ўзимча кулиб қўяман.
 
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаро Х.Ҳакимова паспортини қайта олиш чоралари кўрилди. 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *