Фарғонада ажрашиш учун ФҲДЁ бўлимига келган эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди

сен 10 / 2018

НИКОҲ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА ҚОТИЛЛИК СОДИР ЭТИЛДИ

Фарғона вилояти, Данғара туманида 5 сентябрь куни соат 10:00 ларда Доимобод қишлоғида яшовчи И. (1992 йилда туғилган эркак киши) турмуш ўртоғи С. (1993 йилда туғилган аёл киши) билан никоҳни бекор қилиш учун туман ФҲДЁ бўлими биносига келиб, ўзаро келишмовчилик натижасида ёнида бўлган пичоқ билан турмуш ўртоғига турли хил тан жароҳатлари етказиб, қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан И. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *