Фарғонада 9 ёшли бола бензин тўкиб машинани ёқиб юборди ва воқеа жойида ҳалок бўлди

июн 12 / 2018
Картинки по запросу машинадаги ёнғин
 
ИИВ матбуот хизмати Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ёнғин оқибатида 9 ёшли бола вафот этгани тўғрисида хабар берди.
 
Маълум қилинишича, Бешариқ туманида яшовчи нафақахўр Н.Р. “ВАЗ-2102” русумли  автомашинасида Ўзбекистон тумани Бегобод қишлоғида жойлашган “Эргашали устоз Муродов” фермер хўжалигига ўрик маҳсулотини териб олиш учун борган. Бобоси боғга кириб кетганидан сўнг 9 ёшли М.А. автомашина салонида бўлган 5 литрлик елим идишдаги бензин ёқилғисини тўкиб, гугурт билан ёқиб юборган.
 
Натижада автомашина салонида ёнғин юз берган ва бола куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.
 
Ёнғин шу ерда бўлган фуқаролар томонидан ўчирилган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *