Фарғонада 10 миллион сўмдан зиёдроқ пулни ўғирлаган аёл ушланди

сен 11 / 2018

alt

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, Фарғонада 10 миллион сўмдан зиёдроқ пулни ўғирлаган аёл ушланган.

Вилоятнинг Қўқон шаҳрида жорий йилнинг 8 сентябрь куни Бувайда туманида яшовчи У.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 25 август куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган “Фаробий” савдо комплексидаги дўкон растаси тагида қаровсиз қолдирилган ичида 10 млн 200 минг сўм пули бўлган сумкасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи М.Б. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *