"Ezidyor" тўйхонаси эгасига "Versal" берилади, "Mumtoz" раҳбарига эса — "Саёҳат"
14 июн 2018, 14:53 2479 кўрилди
Картинки по запросу mumtoz to'yxona
 
“Tashkent city” қурилиши режалаштирилган ҳудудда жойлашган “Ezidyor” ва Шайхонтоҳур кўчасидаги “Mumtoz” тантаналар зали бузилиши ҳақида аввал хабар берилганди. Бироқ тадбиркорларга уларнинг бузилган мулки эвазига қаердан жой берилиши аниқлаштирмаган эди. ЎзА хабарига кўра, бугунги кунга келиб, тадбиркорлар мулклари эвазига қаердан жой олишлари маълум бўлди. 

Тошкент шаҳар ҳокимияти вакилининг ЎзАга маълум қилишича, “Ezidyor” тўйхонаси эгасига “Versal” тўйхонаси берилади. Шунингдек, “Мумтоз” тўйхонаси раҳбариятига мулкларининг бузилиши туфайли Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлган “Саёҳат” ресторани берилади. 

“Мақсадимиз, мулклари бузилиш ҳудудларида бўлган тадбиркорларни рози қилиш, уларга маъқул бўлган ердан жой беришдир”, – дейди пойтахт ҳокимлиги вакили.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама