Эртага "Ёш китобхон" танловининг саралаш босчқичи бўлиб ўтади
11 июл 2018, 17:29 698 кўрилди

alt

Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида “Ёш китобхон” танлови бўлиб ўтади.

12 июль куни соат 07:00да барча ҳудудларда танлов ўтказиш учун шай этиб қўйилган аудиторияларга электрон тест дастурлари етказилади. Дастур пароли муҳрланган. Конверт кузатувчилар, маҳаллий ташкилий қўмита аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирокида очилади ва соат 08:00га қадар аудиториядаги барча компьютерларга ўрнатилади.

alt

Тест синовлари соат 9:00 да белгиланган аудиторияда бошланади ҳамда танлов иштирокчилари сонидан келиб чиқиб, соат 18:00 гача давом этиши мумкин.

Танлов иштирокчилари ўз хоҳишига кўра ўзбек ёки рус тилида тест синовларидан ўтишлари мумкин.

“Ёш китобхон” танловининг 3 ёш тоифаси бўйича саралаш босқичлари шу тартибда кетма-кет уч кунда ўтказилади.

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Шархлар
Реклама