Эртага Мудофаа вазирлигига қарашли вертолётларда Ўзбекистон байроғи олиб ўтилади
17 ноябр 2017, 22:12 1257 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилинган кунига бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан 10 км масофага оммавий югуриш акцияси ўтказилади.

Мазкур акция юртимизда енгил атлетика спорт турларини янада оммалаштириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган. Акцияда мамлакатимиз Қуролли Кучлар тузилмаларидаги вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалар уч ёш тоифасида (35 ёшгача, 45 ёшгача ва 45 ёшдан юқори) иштирок этадилар.

Оммавий югуриш 18 ноябрь куни соат 10.00да пойтахтимизнинг Маҳтумқули кўчасидаги “Авиатор – корзинка” мегамаркетидан бошланади. Шунингдек, унда Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан концерт дастури намойиши ҳамда мазкур йўналиш бўйича ва Тошкент кўчалари бўйлаб (Амир Темур ҳиёбони – Амир Темур кўчаси – Тошкент телеминораси – Ҳайвонот боғи – Марказий ҳарбий клиник госпитали – Академиклар шаҳарчаси – Мирзо Улуғбек кўчаси – Паркент кўчаси – Тузель қўрғони) Мудофаа вазирлигига қарашли вертолётлари орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг олиб ўтилиши режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама