Эртага Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёғингарчиликлар кузатилади
19 июн 2018, 14:25 940 кўрилди
alt
 
Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, 19-20 июнь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчиликлар кузатилади. Тошкент, Жиззах, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ толди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечга томон момақалдироқ бўлиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +19...+21, кундузи +33...+35 даражагача кўтарилади.
 
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18...+23, кундузи +31...+36 даражани ташкил этади.
 
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25, кундузи +32...+37 даража илиқ бўлади.
 
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даражага етади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади.
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17...+22, кундузи +30...+35 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17, кундузи +18...+23 даражани ташкил этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама