Диққат, рулда қотил! Наманганда ўткир сюжетли ижтимоий ролик суратга олинди

мар 14 / 2018

alt

Наманганлик ижодкорлар томонидан ўткир сюжетли ижтимоий экшн ролик суратга олинди. Ушбу роликда йўл ҳаракати қоидабузарлигининг аянчли оқибати акс этган.

"Диққат, рулда қотил!" деб номланган роликда маст ҳолда автомобиль бошқарган фуқаро йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида ўз турмуш ўртоғи ва ҳали дунёга келмаган фарзандининг умрига зомин бўлади.

Режиссёр Шуҳрат Ахраров.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *