Депутат Қодир Жўраев: Каттақўрғон шаҳрининг раҳбарлари истеъфо бериши лозим

июл 06 / 2018
 

alt

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Каттақўрғонда юз берган ҳодисадан сўнг шаҳар раҳбарлари истеъфо бериши лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Депутат ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу борада қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди:

«Шаҳар раҳбарлари учун истеъфо бериш —  энг оқилона йўл! Каттақўрғон шаҳридаги мудҳиш ҳодиса фақат бир кишининг айби билан содир бўлмаган. Бунга шаҳардаги бутун бошли тизим айбдор! Шундай вазиятда шаҳар ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурори ҳамма айбни ўз зиммаларига олиб, истеъфо берса, мақсадга мувофиқ бўларди. Нима учун дейсизми? Шаҳар аҳлининг ишончини оқламаганликлари учун; давлатимизнинг ҳозирги сиёсати мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтириб беролмаганликлари ва улар устидан назоратни қўлдан бой берганликлари учун; Президентимизнинг топшириқлари сўзсиз бажарилишини таъминлаб бермаганликлари учун; энг ёмони — миллатимиз келажаги бўлмиш аёл зотининг таҳқирланишига йўл қўйиб берганликлари учун!»

3 июнь куни Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида Жиноят-қидирув бўлими терговчиси Санъат Умаров аёлни ечинишга мажбурлаган ва уни таҳқирлаган. Бу ҳодиса акс этган видео 4 июль куни ижтимоий тармоқларда тарқалгач, шу куни Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан Каттакўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили С.Умаровга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинди.

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *