Депутат Тўхтаназаров Фейсбукдаги постида қўлга тушиши мумкинлигига шаъма қилган

окт 02 / 2018
 
– Августда Фейсбукда қолдирган постида ёзишича у кўп марта туҳматларга учраган
 
alt
 
Аввалроқ, ЎзЛиДеП депутати Олимжон Тўхтаназаров Наманганда пора билан қўлга тушгани ва у бундан 3 йил олдин ҳам пора олаётганида ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилгани хабар қилинганди
 
Нашрларда тарқалаётган хабарларга кўра, депутат Фейсбук ижтимоий тармоғида жуда фаол бўлиб, доимий равишда Шавкат Мирзиёевга турли очиқ мурожаатлар, илтимосномалар йўллаган. Президент номзодини Нобель мукофоти учун илгари суриш ташаббусини билдирган депутат ҳам у эди. Устига устак, Тўхтаназаров тармоқда коррупцияга қарши чиқишлари билан жуда машҳур бўлган.
 
Телеграм'даги каналларда пайдо бўлган скриншотларга кўра, депутат 18 август куни Фейсбукда қолдирган постида яқин орада қўлга тушиши мумкинлигига шаъма қилган:
 
alt
 
 
Лекин кейин бу пост ўчирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, О.Тўхтаназаровга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, шу куни вилоят халқ депутатлари Кенгаши розилиги олинган ҳолда О.Тўхтаназаров ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *