Давлат божхона қўмитасининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

ноя 16 / 2016

alt

Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан мурожаатларни ўз вақтида ва тезкорлик билан кўриб чиқиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси веб-сайтидаги "Савол йўллаш" хизмати негизида Виртуал қабулхона ташкил қилинди. Қўмита ва ҳудудий божхона бошқармаларни раҳбарияти томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун кунлик соат 8 дан 17 гача шахсий қабуллар ташкил қилинмоқда.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, ўтган 10 ойи давомида қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан жами 959 та (жисмоний шахслар - 490 та, юридик шахслар - 468 та) мурожаатлар келган. Шундан 412 таси ёки 42,9 фоизи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган. ДБҚ раҳбарияти томонидан жами 115 маротаба жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, кўтарилган масалалари ижобий ҳал этилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    15 июн 2018, 17:56

    Men Uzbekiston Respublikasiga Qozoqiston Respublikasidab zotli 3 tadan 5 gacha tugadigan qoylar zotini olib borsam boladimi nimalar kerak boladi

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *