"Чорвоқ" эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этишга доир қарор қабул қилинди

мая 18 / 2018

alt

“Чорвоқ” эркин туристик зонаси чегаралари (94 805,32 гектар), эркин туристик зонани янада ривожлантириш концепцияси, Устави, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланиб, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси” ташкил этилди. Бу ҳукуматнинг “Чорвоқ” эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан белгиланди, деб хабар қилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳолининг дам олиши ва туризми учун шароитларни яхшилаш, туризм хизматлари соҳасида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлиги ҳамда фаровонлигини ошириш мақсадида 2017 йил 5 декабрдаги Президент Фармонига асосан ташкил этилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *