Чироқчидаги ўқиш учун шароитлари бўлмаган мактаб филиали ўқувчилари бошқа бинога кўчирилди

мая 23 / 2018

alt

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар хамда интернет нашрларида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги ҳашар йўли билан қурилган хароба мактаб филиали биноси ҳакида хабарлар таркалганди.

alt

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан хабар қилинишича, инспекция вакиллари 14−18 май кунлари Қашқадарё вилояти умумтаълим муассасаларида аттестация ўтказиш жараёнида ушбу филиал билан танишди.

17 майда ўтказилган текширувлар бу ерда болалар учун шароит йўқлиги ва бино хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини кўрсатди.

alt

Шу куни туман ҳокими қарори билан Қорабуруғ қишлоғидаги Чироқчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи филиали биносидан мактаб филиали ўқувчилари учун иккита хона ажратилди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *