Чилонзордаги кафелардан бирида ёнғин юз берди

сен 22 / 2018

 

 

– Ёнғин Қатортол кўчасида жойлашган «Территория» кафесида чиққан

– 6 та ўт ўчириш машинаси ёрдамида ярим соат ичида бартараф этилган

– Жабрланганлар йўқ

– Воқеа сабаблари ўрганилмоқда

 

22 сентябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган «Территория» кафесида ёнғин келиб чиқди, деб хабар беради ИИББ матбуот хизмати.

6 та ўт ўчириш машинаси ёрдамида ёнғин соат 18:00 дан 18:30 га қадар бартараф этилган. Бино томининг 60 кв м майдони ёнган. Жабрланганлар йўқ.

Воқеа сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *