Чилонзордаги автобуснинг ёниб кетиши сабаблари маълум қилинди
14 мая 2018, 12:15 3007 кўрилди

alt

Аввалроқ, пойтахтнинг Чилонзор туманида Mercedes русумли автобус ёниб кетганлиги ҳақида хабар берилганди.

Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин нима сабабдан юзага келганлигига ойдинлик киритди. Маълум қилинишича, соат 08:30 да ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Чилонзор тумани Заргарлик кўчасида 94-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган автобуснинг ёниб кетгани ҳақидаги хабар келиб тушган. Соат 08:34 да воқеа жойига ўт ўчириш хизматининг жанговар жамоаси етиб борган. Соат 08:42 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. 

Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин автобуснинг ёқилғи тизимида юзага келган носозлик сабаб келиб чиққан дея тахмин қилинмоқда ва ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама