Чилонзорда юз берган ЙТҲ натижасида икки киши вафот этди

окт 11 / 2018

– Ҳодиса бугун, 11 октябрь куни “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи олдида содир бўлган

– Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшаган М.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган

– Ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда

alt

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бугун, 11 октябрь куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшаган М.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасини Фурқат кўчасида жойлашган “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи олдида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга урилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Натижада автомашина ҳайдовчиси М.Ш. ва унинг йўловчиси Н.М.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *