Чегарадан ноқонуний ўтишга уринган фуқаро чегара посбонини пичоқлади
17 мая 2018, 16:03 3074 кўрилди

alt

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 14 май куни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан тушган ҳужжатларга кўра, Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи Н.А. 2017 йил 13 декабрь куни Зафаробод қишлоғи ҳудудидаги айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига чиқиб кетмоқчи бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.

Ушбу шахс шу ҳудудда хизмат олиб бораётган чегара посбони Ф.Т.га фаол қаршилик кўрсатиб, унинг чап оёқ сон ва чап кўкрак қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама