Бухородаги ҳодисада ҳалок бўлганларнинг оилаларига 10 млн сўмдан моддий ёрдам пули ажратилди

сен 18 / 2018

alt

Ўзбекистон Президенти томонидан Бухоро вилоятида автобусдаги газ баллони портлаши оқибатида вафот этган ва жабрланганларнинг оиласига моддий ёрдам пули ажратилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ UZ24’га хабар қилди.

Маълум бўлишича, вафот этган 5 нафар шахснинг оиласига 10 млн сўмдан ажратилди. Шунингдек, оғир тан жароҳати олган 11 нафар шахснинг оиласига 5 млн сўмдан ва қолган жароҳатланганларга 2 млн сўмдан моддий ёрдам пули берилган.

Марҳумларнинг жаноза маросимлари Вобкент туман ҳокимлиги томонидан ўтказиб берилади.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *