Бухорода пахтани пайҳон қилган қўйлар жойида сўйиб ташланди

окт 06 / 2018

alt

2018 йил 1 октябрь куни соат 07-00ларда Пешкў тумани Хуррам маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Таваккал Тўйев ҳамда шу манзилда яшовчи Нодир Юлдашевлар ўзларига тегишли бўлган 6 бош қўй ва эчкиларини қаровсиз қолдирганликлари оқибатида ушбу чорва моллари “Нодирбек Дилнура” фермер хўжалигига қарашли пахта даласини пайхон қилганлиги аниқланган. 1 бош қўй ва 1 бош эчки сўйилиб, ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга тарқатилган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар қилди.

Шунингдек, 2018 йил 4 октябрь куни Бухоро тумани Талалиён маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро Шавкат Турсунов ўзига тегишли бўлган 1 бош йирик шохли қорамоли ва 1 бош қўйини “Юринпоён ери” фермер хўжалигига қарашли пахта даласига боқиб пайхон қилганлиги аниқланган. 1 бош қўй сўйилиб, ҳудуддаги 38-сон мактабгача таъли м муассасасига топширилган.

Иккала ҳолта юзасидан ҳам Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 104-моддасига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

104-моддага кўра, чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир баравари (184 300 сўм)дан уч баравари (552 900 сўм)гача жарима солишга сабаб бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

  • Мехмон
    07 октябр 2018, 18:56

    Бу вахшийлик эмасми? Куйларда нима айб?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *