Бухорода коллеж ўқувчиси ўз онасини пичоқлади
20 ноябр 2017, 11:18 4598 кўрилди

alt

Бухоро туманида коллеж ўқувчиси ўз онасини пичоқлаб қўйди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Хабарга кўра, туманнинг Работиқалмоқ МФЙ Янгиобод қишлоғида яшовчи 1979 йилда туғилган уй бекаси Эшонова Мухлиса Бахшиллоевна оғир тан жароҳати олиб касалхонага мурожаат қилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни 1999 йилда туғилган Бухоро  туманидаги Саноат касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси, М.Эшонованинг ўғли Ашуров Абдукаримжон Аминжонович содир этгани аниқланган. У ўзаро келишмовчилик натижасида онасини ошхона пичоғи билан уриб, оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўқувчига нисбатан Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Наргиза
  21 ноябр 2017, 00:41
Барча ешларга ибрат булиши учун кайтиб талабга жавоб Бера оладиган жазо берилишини сурардим колган тарбиясиз усиб бораетган болаларга ибрат булиши учун она бу дунедаги энг кардли инсондир
Реклама