Бухорода харидорга сотилган носоз тикув машинаси янгисига алмаштириб берилди

сен 27 / 2018

– Фуқаро Саидова Ойгул ЯТТ Раджабов Бахтиёр Икромовичга қарашли тикув машиналари сотиш дўконидан 2018 йил 22 март куни 2 400 000 сўмга “JACK” русумли тикув машинаси сотиб олган

– Аммо 4 ойда тикув машинаси яроқсиз  ҳолатга келган

– Истеъмолчига тикув машинаси янгисига алмаштириб олиб берилди

alt

Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига 2018 йил 20 июлда Бухоро шаҳар Хафзи Бодом кўчаси 16-уйда яшовчи фуқаро Саидова Ойгул ёзма ариза орқали мурожаат қилиб, истеъмолчи сифатида бузилаётган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам беришни сўраган. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти UZ24’га хабар қилди.

Истеъмолчи Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчасида жойлашган ЯТТ Раджабов Бахтиёр Икромовичга қарашли тикув машиналари сотиш дўконидан 2018 йил 22 март куни 2 400 000 (икки миллион тўрт юз минг) сўмга Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “JACK” русумли тикув машинаси сотиб олган.   Истеъмолчига 5 йил кафолат муҳлати берилган, аммо 4 ойда тикув машинаси яроқсиз  ҳолатга келганлиги сабабли савдо ходимига ушбу ҳолатни тушунтирганида ҳеч қандай натижа бўлмаган. Истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқини тиклаб беришни сўраб қилган мурожаатидан кейин, Бухоро шаҳар жамият ходимлари томонидан ушбу аризани ўрганиш бўйича тузилган махсус гуруҳ ҳақиқатдан ҳам савдо дўкони ходими томонидан истеъмолчига сифатсиз ускуна сотилгани аниқланди.

Аризани ўрганиш жараёнида истеъмолчига тикув машинаси янгисига алмаштириб олиб берилди ҳамда истеъмолчининг муаммоси ижобий ҳал этилди. Тадбиркор бундан кейин бундай ҳолатларни қайтармаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *