Бухорода автобусни таъмирлаётган уста ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тан жароҳати олди

окт 05 / 2018

– Ҳайдовчи Жалилов Ҳалил автобусни устахонага таъмирлаш учун қўйиб кетади

– Сафаров Феруз таъмирлаш ишлари олиб бораётганда ҳайдовчи ўт олдиради

alt

2018 йил 05 сентябрь куни соат тахминан 23:00ларда Бухоро тумани Шейхонча МФЙ Шейхонча қишлоғида яшовчи, “Алихантранс” МЧЖда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Жалилов Ҳалил Ҳалимович ўз бошқарувида бўлган шу МЧЖга қарашли “Исузу” русумли, 80 207 ABA давлат рақам белгили автобусни МЧЖнинг устахонасига таъмирлаш учун қўйиб кетади.

Бухоро вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ушбу автобусда Сафаров Феруз Бахритдин ўғли томонидан таъмирлаш ишлари олиб бораётган бўлган. Буни билмаган ҳайдовчи автобусни ўт олдириши натижасида автобуснинг “лопуси” Ф.Сафаровнинг чап қўлига тегиб кетиб, эҳтиётсизлиги оқибатида ўрта оғирликдаги тан жароҳати олишига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 111-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *