Бугун Тошкентнинг Иссиқсув кўчасида ҳаракат чекланади
17 мая 2018, 11:26 1553 кўрилди

alt

Бугун, 17 май куни Тошкент шаҳрида амалий тактик-махсус ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар беради.

Шу муносабат билан тадбир туфайли Яшнобод тумани, Иссиқсув кўчасида соат 09:00 дан 13:00 гача автотранспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Аввалроқ Тошкентдаги баъзи кўчаларда автотранспорт ҳаракати бир томонлама чекланиши хабар қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама