Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилади

апр 05 / 2018

alt

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилади. 

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат кечаси — +12…+14, кундузи +22…+29 даражага етади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳарорат кечаси —  +5…+10, кундузи +13…+18 даражани ташкил этади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси —  +10…+15, кундузи +25…+30 даража илиқ бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, ҳарорат кечаси —  +10…+15, кундузи +25…+30 даражага етади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳарорат кечаси — +10…+15, кундузи +27…+32 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ҳарорати кечаси — +7…+12, кундузи +22…+27 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечаси — +7…+12, кундузи +18…+23 даражани ташкил этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *