Британия радиоси: «Ўзбекистон устимиздан кулмоқда»
28 июн 2018, 12:03 1654 кўрилди

alt

Буюк Британиянинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 30 даражага етгач, Nеtwork Rail темирйўл компанияси айрим жойлардан ўтувчи поездларнинг тезлигига чеклов белгилади. Бунга сабаб сифатида, иссиқ об-ҳавога Британия темир йўлларининг дош бера олмаслиги кўрсатиб ўтилган. Буни исботлаш учун соҳа мутахассислари қуйидаги суратни эълон қилган. 

alt

Мазкур ҳолат Британия радиостанцияларининг бирида муҳокамаларга сабаб бўлди. У билан боғланган The Independent нашри мухбири телефон орқали қуйидагиларни айтиб бошловчининг кулгисини келтирди.

«Ўзбекистон устимиздан куляпти. Марказий Осиёдаги ягона Тошкент — Самарқанд йўналишида қатновчи тезюрар поезд ҳаво ҳарорати аллақачон 33 даражага етган бўлсада, ҳаракатланишни давом эттирмоқда.

Саудия Арабистонида эса Маккадан Мадинага элтувчи, соатига 190 чақиримни босиб ўтадиган (тезлиги тахминан 305 километр/соат) поезд учун темирйўл ётқизиляпти. У ерда ҳам об-ҳаво Янги Малдендан анча иссиқ», – унинг сўзларини келтиради «Халқ сўзи».

Ҳозирча Британиянинг темир йўлларида поездларга пешинда тезликни кўпи билан 64 километр/соатгача оширишга рухсат берилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама