Божхоначилар сохта саррофни фош этишди
25 мая 2018, 11:07 3298 кўрилди

alt

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ана шундай шахсларнинг қинғир қилмиши фош қилинди.

Пойтахтимизнинг Олмазор тумани ҳудудида тунгги вақтда ўтказилган мазкур тезкор тадбир давомида фуқаролар Ш.Б ҳамда П.Х. харидорга 8500 АҚШ долларини “қора бозор” курсида 8100 сўмдан ҳисоблаб, жами 68 млн. 850 минг сўмга сотишаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда ашёвий далил сифатида олинган 8500 АҚШ доллари ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилгунга қадар вақтинча сақловга олинди ҳамда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Текширув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама