Бош прокуратура янги инспекцияга ишга таклиф этади. Ойлик иш ҳақи — 6 млн сўм

мая 17 / 2018

alt

Президентнинг 2018 йил 17 апрелдаги Фармони билан Бош прокуратура ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Бош прокуратура инспекция ва унинг ҳудудий тузилмаларидаги бўш лавозимларга олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган номзодлар (юрист, агроном, иқтисодчи, молиячи, муҳандис ва бошқалар) танлови бошланганлиги эълон қилади.

Ойлик иш ҳақи миқдори 6 млн. сўмгача этиб белгиланган.

Инспекцияга ишга қабул қилишда прокуратура органларига хизматга қабул қилиш бўйича қўйиладиган умумий талаблар амал қилади.

Инспекцияга хизматга қабул қилиш масаласида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар прокуратуралари ҳамда Инспекциянинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат қилиш муддати – 2018 йил 1 июлга қадар.

Маълумот учун телефонлар: (0598) 561-77-45, (0598) 561-77-95.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *